Банк ходими Турон” якка кураш мусобақаси бўйича  Марказий Осиёда тенгсиз деб топилди

11:45 18 Октябр 2019 Спорт
252 0

Маълумки, юртимизда Президент томонидан эълон қилинган бешта муҳим ташаббус доирасида акциядорлик тижорат Халқ банки тизимида бир қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, жамоа ўртасида турли спорт мусобақаларини ташкил этиш ҳамда рағбатлантириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича эътирофга лойиқ ишлар бажарилмоқда.

Халқ банки томонидан яратилган шароитлар натижасида сентябрь ойида юртимиздаги тижорат банклари ходимлари ўртасида ўтказилган Мини-футбол мусобақасида Халқ банки жамоаси биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, яқинда Халқ банки Тошкент шаҳар филиали ходими Мухиддин Алиқулов Қозоғистонда Марказий Осиё давлатлари ўртасида ўтказилган “Турон” якка кураш мусобақасида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда ХТБ матбуот хизмати хабар берди.

– Инсон саломатлиги учун спорт билан доимий шуғулланиш жуда фойдали, – дейди М.Алиқулов. Спорт ҳам танани ҳам ақлни чархлайди. Шу сабабдан беш ёшлигимда отам спорт залига олиб борган ва спорт доимий ҳамроҳим бўлиши лозимлигини айтганлар. Ўтган даврда “Турон” миллий кураши бўйича республикамиздаги 10дан ортиқ мусобақаларда қатнашиб, фахрли ўринларни эгалладим. Қозоғистон Республикасидаги натижам шу пайтгача эришган ютуқларим орасида энг каттаси бўлди.

Маълумот учун: “Турон” якка кураши - миллий спорт тури ҳисобланиб, Туркий халқлар жанг қилиш санъати намунаси сифатида қадимдан машҳур бўлган. Бу турдаги яккама-якка курашиш усули бобомиз Амир Темур даврида такомилга етган. Ушбу спорт турининг замонавий қонун-қоидалари халқаро миқёсдаги спорт устаси Б.Саидов томонидан 1991 йилда ишлаб чиқилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019