Бангладеш элчихонаси ўзбек тили байрами муносабати билан тадбир уюштирди

10:39 23 Октябр 2018 Жамият
714 0

Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 29 йиллиги муносабати билан шеърият кечаси бўлиб ўтди.

Тадбирда юртимизда давлат тилини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидлади.

— Бугун Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат вакиллари бир оила сифатида яшаб келмоқда, — дейди Бангладешнинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Мосуд Маннан. — Уларнинг барчаси ўз маданияти, тили, урф-одат ва анъаналарини ривожлантиришга кенг имконият яратилган. Шу билан бирга, ҳамма миллатларнинг давлат тилига катта ҳурмат билан қараши, уни чуқурроқ ўрганишга ҳаракат қилиши таҳсинга сазовор. Ўзим ҳам ўзбек тилини ўрганишга бел боғлаганман ва фикримча, аста-секин бунинг уддасидан чиқмоқдаман. Ўзбекистон халқ шоирлари Эркин Воҳидовнинг “Руҳлар исёни” достонини, Муҳаммад Юсуфнинг “Ватаним” шеърини ёд олдим. Зеро, шеърият дилларни боғлайди. Тил ва дил ўзаро боғлиқ тушунчалардир.

Тадбирда бангладешлик меҳмонлар томонидан ўзбек тилида шеърлар ўқилди. Юртимиз ёшлари томонидан айтилган шеъру қўшиқлар тадбирга байрамона тус берди.

Юлдуз Ўрмонова.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019