Бандлик вазири Фарғонада саҳналаштирилган қабул ўтказдими?

11:07 02 Июль 2019 Жамият
412 0

Бандлик вазирлиги ЎзА томонидан эълон қилинган “Саҳналаштирилган қабул ёки Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Фарғона вилоятига нега келганди?” сарлавҳали мақолага муносабат билдирди. Мақолада вазир Шерзод Кудбиевнинг Фарғонада 28 июнь кунги сайёр қабули юзаки ўтказилгани, вазир асли қариндошининг тўйига боргани таъкидланган.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу қабул жараёнида Фарғона аҳолисидан келиб тушган бандлик, меҳнат ҳуқуқи, имтиёзли кредитлар ва меҳнат миграциясига доир савол ва муаммолари ўрганилган. Тадбир доирасида 53 нафар фуқаро мурожаатлари билан бевосита вазир томонидан қабул қилинган.

Мазкур мақолада қабул жараёнида айрим фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилмаганлиги ҳамда қабул натижалари ҳақиқатдан узоқ эканлиги айтилмоқда. Мақолада келтирилган далиллар вазирлик раҳбарияти томонидан синчиклаб ўрганилди. Текширув натижалари хусусида яна батафсил ахборот берилади.

Бошқа вилоятларда ўтказилган сайёр қабуллар чоғида бундай ҳолатлар умуман кузатилмаганлиги ва 28 июнь куни ўтказилган тадбирда аҳолидан тушган мурожаатлар натижаларига Фарғона вилояти Бандлик бошқармаси расман жавобгар эканлигини инобатга олган ҳолда, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Фарғонадаги сайёр қабул жараёнида келиб тушган 53 та мурожаат устидан вазир ўринбосари Б. Умурзоқов бошчилигида ишчи гуруҳ билан ички текширув ўтказиш қарорини қабул қилди.

Вазирлик баёнотида тўй ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирилмаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019