Балиқ овлаш бўйича “Росатом” халқаро фестивали бўлиб ўтди

16:43 08 Август 2019 Жамият
426 0

Россияда 1-2 август кунлари балиқ овлаш бўйича “Росатом” давлат корпорацияси томонидан халқаро фестивал ташкил этилди. У қайиқдан спиннинг усулида балиқ овлаш шаклида ўтказилди. 

Мусобақалар Россияда қуввати энг юқори бўлган “Ленинград” АЭСга яқин жойда бўлиб ўтди. Унда “Росатом” томонидан атом электр станцияларини қуриш лойиҳалари амалга оширилаётган Венгрия, Миср, Ҳиндистон, Бангладеш ва Туркия давлатларидан ҳаваскор спортчилар иштирок этди.
Ҳам спорт, ҳам ўзаро дўстликни ўзида ифодалаган ушбу фестиваль мамлакатлар ўртасидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, яқин атрофдаги сув ҳавзалари флора ва фауна дунёси учун атом станциялари хавфсиз эканлигини кўрсатишга қаратилган.

Эътиборлиси, турнир давомида овланган балиқ, ўлчангач, қайтиб денгизга қўйиб юборилди. Ҳакамлар сифатида эса ушбу йўналиш бўйича мамлакат ва минтақавий мусобақалар ғолиб ҳамда совриндорлари бўлган россиялик спортчилар қаторида Чехия, Мисрдан мустақил экспертлар ҳам қатнашди. 
Тадбир сўнгида иштирокчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 
Унда Миср жамоаси ғолиб деб топилди. Иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда Россия ва Венгрия балиқчилари эгаллашди. Венгриядан келганлар эса “Энг катта индивидуал ҳисса” махсус совғасини қўлга киритди. Туркия жамоаси ғолибликка бўлган интилиши учун номинация бўйича тақдирланди. 

Фестиваль доирасида қатнашчилар “Ленинград” АЭСга ҳам ташриф буюриб, унинг фаолияти билан яқиндан танишдилар. 

Маълумот учун, ушбу АЭС 2019 йилга келиб электр энергияси ёпилиши бўйича Россиядаги энг кучли учталикка киритилди.

“Анчадан бери балиқ ови билан шуғулланиб келаман, бироқ бу каби турнирда биринчи марта иштирок этдим, - дейди Миср жамоаси аъзоси Ганем Ҳамид.- Бу ажойиб тажриба. Мен фестивалнинг барча иштирокчиларидан миннатдорман – уларнинг шижоати ва спортга бўлган қизиқиши сабаб мусобақалар муросасиз ва қизғин кечди. Жамоамиз Матрух провинциясидан ташриф буюрди. У ерда яқин орада Мисрдаги илк “Эл-Дабаа” атом электр станцияси барпо этилади. Бизга АЭСга яқин ҳудудда инсонлар қандай яшаётганини кўриш муҳим эди. Келиб, биз унда хавфсизлик даражаси жуда юқори эканлиги, унинг ходимлари қатъий интизомга эга ҳақиқий профессионаллигини кўрдик. Мусобақалар давомида биз “Ленинград” АЭСга яқин Фин кўрфази ҳавзасида чўмилиб, балиқлар кўплиги ва станция экологияга ҳеч қандай таъсир қилмаётганига ишонч ҳосил қилдик.

Тадбирда экологлар иштирок этиб, балиқ оғирлигини ўлчаш жараёнида дозиметрик назоратни ўтказишди. 

- 30 километр масофада “Ленинград” АЭСи олиб бораётган кўп йиллик тадқиқотлар у атроф-муҳитга ҳеч қандай таъсир кўрсатмаётганини кўрсатади,- дея таъкидлади атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Александра Ткачева.

Маълумот учун, “Ленинград” АЭС(ЛАЭС) - қуввати бўйича Россиядаги энг йирик станциядир(4000 МВт. дан ортиқ). Бугун ЛАЭС РБМК-1000 типидаги реакторга эга учта блокдан ва ВВЭР-1200 (“3+” авлодига мансуб сув-сувли энергетик) реакторли битта блокдан иборат. Станция Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилоятининг электр энергиясига бўлган 50 фоиздан ортиқ эҳтиёжини таъминлайди.

ЛАЭС Сосновий Бор шаҳрига яқин ҳудудда жойлашган. Бу Россиянинг шимоли-ғарбидаги энг ёш шаҳардир. Юзлаб қарағай ва қумтепаликлар орасида Фин кўрфази қирғоғида Санкт-Петербургдан 80 км. узоқликда жойлашган ушбу маскан Ленинград вилоятидаги энг гўзал жойлардан биридир. Унинг аҳолиси 68 минг кишини ташкил этади.

Шаҳар ҳаёти Ленинград атом станцияси билан бевосита боғлиқ. Бу ерда ҳаммаси бўлиб 500 дан ортиқ кичик, ўрта ва йирик ташкилотлар, жумладан, катта илмий-тадқиқот институтлари ва ишлаб чиқариш компаниялари фаолият юритади.

Эслатиб ўтамиз, юртимизда “Росатом” давлат корпорацияси билан ҳамкорликда атом электр станцияси қурилиши лойиҳаси билан боғлиқ тегишли ишлар олиб бориляпти. Жумладан, жорий йилнинг 29 июнь куни атом электр станцияси қурилиши учун танланган Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинидаги ҳудудда муҳандислик-тадқиқот ишларининг иккинчи босқичини бошланган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019