Бахшичилик – қорақалпоқ элининг улуғ анъанаси, уни ривожлантириш учун ҳамма шароитларни яратамиз – Президент

17:37 02 Октябр 2020 Сиёсат
252 0

Президент Шавкат Мирзиёев 2 октябрь куни Нукус шаҳридаги Опера ва бахшичилик мактаб-интернатини бориб кўрди.

Маълумки, қорақалпоқ элининг ўзига хос бахшичилик йўналиши бор. Мустақиллик йилларида бу ерда опера ҳам ривожланди. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ бахшилари, хизмат кўрсатган артистлар етишиб чиқди.

Опера ва бахшичилик мактаб-интернати ушбу анъанани давом эттириш, ёш авлодга етказишга хизмат қилади. Мазкур ихтисослаштирилган таълим маскани ўтган ойда ишга туширилди. Муассаса 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, унга 9 синфни битирган иқтидорли ўқувчи ёшлар танлов асосида қабул қилинади. Ҳозирда 30 нафар ўғил-қиз ўқишни бошлади. Уларга таниқли санъат усталари ва педагоглар сабоқ бермоқда.

– Бундай мактабларни ташкил этишимиздан асосий мақсад – тарихимизни, маданиятимизни чуқур ўрганиш, ўзлигимизни англаш. Бахшичилик – қорақалпоқ элининг улуғ анъанаси, уни ривожлантириш учун ҳамма шароитларни яратамиз, – деди давлатимиз раҳбари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?