Байрутдаги портлаш ва намойишлардан кейин икки вазир истеъфо берди

22:34 10 Август 2020 Дунё
390 0

Байрутдаги кучли портлашдан кейин Ливан ҳукуматига босим ортиб бормоқда. Якшанба кунги аксилҳукумат намойишлари ортидан Ахборот вазири Манал Абдул Самад ҳамда Атроф муҳит ва маъмурий ривожланиш вазири Дамианос Каттар истеъфо берди.

Каттарнинг фикрича, «бесамара ҳукумат» кўп бора муваффақиятсизликка учради, энди у ёшлардан умид қилмоқда. Аввалроқ бош вазир Ҳасан Диаб 10 август куни ҳукуматга муддатидан аввал сайлов ўтказишни таклиф қилишини айтган эди.

Маълумотларга қараганда, пойтахт Байрутда бўлиб ўтган норозилик намойишларида юзлаб одам жароҳатланган. Ливанда кўпчилик 4 август куни юз берган ва 150 дан зиёд кишининг ўлимига сабабчи бўлган портлашда ҳукуматни айбламоқда.

Deutsche Welle хабарига кўра, кеча БМТ ва Францийанинг ташаббуси билан ўтказилган халқаро онлайн-конференцияда Ливанга ёрдам кўрсатиш учун 253 миллион евро тўпланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?