Байраминг муборак бўлсин, ОНАЖОН!

17:45 07 Март 2020 Маданият
206 0


Онажон! Ғунчадек юз очди тилак,

Умидлар тик тутди бу ҳорғин қадни.

Кўксингга босасан беғубор гўдак—

Бодом гулларига айланган Мартни.

Ўтмишга тик боқиб туясан ногоҳ

Қурт еган олманинг ўкинчларини.

Туясан тунлар ҳам безовта, огоҳ,

Қайғуси, ташвиши, севинчларини.

Мен эса жилғага айланиб сизгум,

Юртим тоғларининг ёноқларида.

Ўзимда ўрикдек гуллашни сезгум

Ҳайратли кунларнинг қучоқларида.

Майсага айландим, гулга айландим,

Саҳарлар йиғлатди мени ҳаяжон.

Табиат тилида шивирладим жим:

Байраминг муборак бўлсин, ОНАЖОН!

Истам ИБРОҲИМОВ

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?