Байрам мушакбозлиги – шаршарадек маҳобатли, камалакдек сержило(фоторепортаж)

21:38 02 Сентябр 2019 Жамият
1126 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Бу галги Мустақиллик байрами юртимизнинг ҳар бир гўшаси, хусусан, азим пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ўзгача шукуҳ, турфа оҳанглар, қўшиқлару, ранг-баранг тадбирлар уйғунлигида бўлиб ўтди. Жумладан, Истиқлолнинг 28 йиллиги арафасида юртни тараннум этгувчи анъанавий кўрик-танловлар юксак савияда ташкил этилди.

Меҳнат жамоаларида, маҳаллаларда, таълим муассасаларида «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» ғояси остида учрашувлар, жонли мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий тадбирлар, халқ сайллари ўтказилди.

Айниқса, мушакбозлик томошалари мезбону узоқ-яқиндан келган меҳмонларда ёрқин таассурот қолдирди. Ҳар бир отилган “салют” бугун кун шиддати, ислоҳотлар маҳобатини ўзида ифода этгандек гўё. Мухбиримиз, иқтидорли ижодкор Ҳасан Пайдоев ана шу сержило камалакнинг қайноқ “томчилари”ни фотоаппарати объективига дадил-дадил ва ўз вақтида муҳрлай олди. Сонияларда акс этган мўъжизаларни сизларга ҳам тақдим этмоқдамиз.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019