Байрам куни Тошкентда қайси манзилларда салют отилиши маълум бўлди

11:35 30 Август 2018 Жамият
600 0

Тошкентда 1 сентябрь куни кеч соат 21:00 дан 21:16 гача Мустақилликнинг 27 йиллиги муносабати билан байрам салюти амалга оширилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари байрам салютларини Тошкент шаҳрининг барча туманларидаги истироҳат боғларида томоша қилиши мумкин.

Истироҳат боғлари ва майдонлар рўйхати:

«Қуёшча нури» истироҳат боғи;
Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғи;
Мирзо Улуғбек номидаги маданият ва истироҳат боғи (янги боғ);
Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги боғ (Эко боғ);
«Грин Парк» маданият ва истироҳат боғи (собиқ «Соҳил» боғи);
Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи;
«Боғишамол» маданият ва истироҳат боғи;
Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи;
«Анҳор-Локомотив» истироҳат боғи;
Яккасарой туманидаги Бобур боғи;
«Дўстлик» истироҳат боғи;
«Халқлар дўстлиги» санъат саройи майдонининг Бунёдкор шоҳкўчасига яқин қисми;
«International Hotel Tashkent» меҳмонхонасининг олд майдони, Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб;
Миллий боғ ҳудудига кириш қисми, Фурқат кўчаси бўйлаб;
Адиблар хиёбонига кириш қисми, Бунёдкор шоҳ кўчаси бўйлаб.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар