Байрам дастурида беш юз нафар ёшлар чанқовуз чалишади

19:13 01 Апрель 2019 Маданият
467 0

I Халқаро бахшичилик санъати фестивали очилиш маросимининг байрам дастурида 500 нафар ёшлар чанқовуз чалишади. Бу ҳақда фестиваль Матбуот маркази хабар бермоқда.

Байрам дастури репертуаридан ўрин олган ушбу мусиқий чиқишда ёш ижрочилар Сурхон воҳаси урф-одат, анъанасини ўзида мужассам этган, воҳага хос куйни ижро қилишади.

Айтиш керакки, ёшлар томонидан ижро этилиши режалаштирилган ушбу мусиқий чиқишда ижрочилар воҳанинг бетакрор табиати ва такрорланмас санъатини чанқовуз асбоби куйида тасвирлаб беришади.

“Ижро маҳсулини эшитар экансиз, куйда янграётган оҳангда юракни жунбушга келтирувчи нола борлигини ҳис қиласиз. Ва атрофга таралаётган мусиқа сизни бир дам олис ўтмишга етаклагандек, гўё”, дейилади хабарда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўтказиладиган фестивалга бойсунлик ҳунармандлар ўз ҳиссасини қўшишга астойдил киришган. Жумладан, Ғайрат Мусурмонов томонидан минг дона чанқовуз асбоби ясаб берилди. Уни уста ҳунарманд етмиш кун давомида ясади.

Қисқача айтганда, фестивалда чанқовуз тилини сайратган, дилларни яйратадиган ёш чанқовузчилар байрам дастурига алоҳида тайёргарлик кўришмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019