Байден бир ой ичида рекорд даражада хайрия маблағи йиғди — NYT

23:42 02 Сентябр 2020 Дунё
227 0

Фото: LIGA.net

Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Жозеф Байденнинг сайловолди штаб-квартираси август ойида тахминан 300 миллион доллардан кўпроқ маблағ тўплагани маълум қилинди.

«Бу рекорд даражадаги хайрия маблағидир», дея хабар бермоқда “The New York Times” ўз манбаларига асосланиб. Аниқ рақамлар ошкор этилмаётганлигига қарамай, маълум бўлишича, август ойида тўпланган хайрия пулларининг асосий қисми аҳоли ўртасида онлайн тарзда маблағ йиғиш натижасида келиб тушган.

Маълумот ўрнида, аввалги рекорд 2008 йилнинг сентябрь ойида Барак Обаманинг сайловолди кампанияси томонидан қайд этилган, ўшанда бир ой ичида йиғилган хайрия миқдори 193 миллион долларни ташкил этганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?