Баҳодир Жалоловнинг рақиби ўзгарди. У собиқ ММА жангчисига қарши чемпионлик камари учун жанг қилади

11:25 10 Апрель 2019 Спорт
280 0

Профессионал бокснинг ўта оғир (+90,7 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Баҳодир Жалолов (5-0, 5 КО) 10 апрель куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказиши ҳақида хабар бергандик.

GoSport.uz хабарига кўра, жанг бошланишига бир кун қолганда Жалоловнинг рақиби ўзгарган. Режа бўйича у аввалига Донни Палмерга (10-2-1, 9 КО) қарши рингга чиқиши лозим эди. Аммо рақиб ўзгарди ва Жалолов шу куни бошқа бир америкалик боксчи Брендан Барреттга (7-2-2, 5КО) қарши рингга чиқади. Аҳамиятли томони, шу куни мазкур жанг Шимолий Америка бокс федерациясининг (NABF) иккинчи даражали камари NABF Junior камари учун кечади. Жанг 6 раунддан иборат бўлиши кўзда тутилган. Маълумот учун мазкур тоифадаги камарни ярим ўрта вазн (-66,68 кг) бир йил муқаддам Санжарбек Раҳмонов (11-2-1) қўлга киритган, кейинчалик мағлубият сабаб бу камарини бой берганди.

Мазкур тўқнашув, олдин хабар берганимиздек, Нью-Йоркдаги “Sony Hall” саройида бўлиб ўтади. Баҳодир Жалолов 8 раундлик жанг ўтказишни режалаштирган. Ушбу бокс оқшомида ўзбекистонлик бошқа бир боксчи Хуршидбек Норматов ҳам рингга кўтарилади.

Жанг олдидан боксчиларнинг тарозидан ўтиш маросимида Баҳодир Жалолов 245 фунт (111 кг) вазнда қайд қилинган бўлса, рақиб Барретт 235 (106,5 кг) тош босган. Маълумот учун 37 ёшли Барреттнинг бўйи 178 см бўлиб, у Жалоловдан роппа-роса 20 см пастроқ саналади.

Қизиқ томони, Брендан Баррет узоқ йиллар давомида Аралаш жанг санъати (ММА) баҳсларида иштирок этиб келган. ММАда 19та жанг ўтказиб, 10та ғалаба, 8 мағлубият ва 1 дуранг натижа қайд этган. Унча нуфузли бўлмаган бир қанча йўналишларда чемпионлик камарини ҳам қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов сўнгги марта 15 март куни америкалик бошқа бир боксчи Вилли Ҳарвейни (3-2-1, 3 КО) иккинчи раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019