Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади

15:10 20 Июль 2018 Спорт
987 0
Фото: olympic.uz

22 июль куни тонгда профессионал рингда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов АҚШда ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Ушбу жангда супероғир вазнли боксчига америкалик Куртис Хид рақиблик қилади.

Маълумот учун, Хид бунгача профессионал боксда олтита жанг ўтказган ва уларнинг тўрттасида ғалаба қозонган (3таси нокаут билан). Иккита жангда эса мағлубиятга учраган. Баҳодир эса проф рингдаги дебютини май ойида нишонлаган ва ўшанда мексикалик Уго Трухильони техник нокаут эвазига мағлуб этганди.

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати боксчининг жанг олдидан фикрлари билан қизиқди.

«Жангга тайёргарлик юқори савияда ташкил этилди. Ишонч билан айта оламанки, баҳсга тайёрман. Рингга фақат битта мақсад билан чиқаман – ғалаба қозониш! Ўзбекистон байроғини юқори кўтариб, юртдошларимизни хурсанд қилмоқчиман», – деди Жалолов.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019