Баҳодир турнирга чиройли якун ясаб берди. "Токио-2020"га етти нафар боксчимиз боради

00:06 12 Март 2020 Спорт
194 0

Иорданиянинг Амман шаҳрида Осиё/Океания минтақалари учун бокс бўйича Токио-2020 лицензион турнири ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида терма жамоамизнинг етакчи вакилларидан бири Баҳодир Жалолов (+91 кг) нафақат боксчиларимиз, балки турнир ҳисобидан охирги жангида иштирок этди.

Австралиялик Жастис Хьюнига қарши рингга кўтарилган Жалолов кучли зарбалари билан ғалабани ўз томонига оғдира олди ва ушбу муваффақияти билан делегациямизнинг мусобақадаги иштирокига чиройли якун ясаб берди.

Шу тариқа Иорданияда ўтган лицензион турнир орқали терма жамоамиз Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари учун еттита лицензия, шунингдек, 3 та олтин ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлди ва эркаклар ўртасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Мусобақада Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олган боксчиларимиз рўйхати: 

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров

-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов

-63 кг: Элнур Абдураимов

-69 кг: Бобоусмон Батуров

-91 кг: Санжар Турсунов

+91 кг: Баҳодир Жалолов

-51 кг: Турсуной Раҳимова

Мусобақада қуйидаги боксчиларимиз шоҳсупага кўтарилишди:

Олтин медаль:

-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов

-63 кг: Элнур Абдураимов

+91 кг: Баҳодир Жалолов

Бронза медаль:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров

-69 кг: Бобоусмон Батуров

-91 кг: Санжар Турсунов

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019