БААга тегишли ракетанинг Марсга парвози яна қолдирилди. Бунга об-ҳаво сабаб бўлди

22:29 15 Июль 2020 Дунё
395 0

15 июль куни Бирлашган Араб Амирликлари ёмон об-ҳаво шароити туфайли ўзининг Марс сайёрасига учираётган «Умид» ракетаси парвози яна қолдирилганини маълум қилди.

Ушбу ҳаво кемаси чоршанба куни Япониядан учирилиши керак эди, лекин ушбу парвоз жума кунигача кечиктирилди.

“БАА Фазо Агентлиги ва МБР Фазо Маркази «Митсубиши оғир саноат» компанияси билан бир қанча муҳокамалар ўтказди ва Танегешима оролидан Марсга учирилаётган «Умид» ракетасининг парвози беқарор об-ҳаво туфайли яна қолдирилди. Ушбу парвознинг кейинги вақти 24 соат ичида эълон қилинади” дея хабар берган Дубай ОАВлари.

Еттита амирликдан ташкил топган БАА Марс сайёрасига ракета учираётган биринчи араб мамлакати ҳисобланади. Амирликлар Марсни ўрганишда мусобақалашаётган уч мамлакатдан бири бўлиб, АҚШ ва Хитой ракеталари ҳам Қизил сайёрага парвозларни амалга оширмоқда.

БААнинг «Умид» ракетаси 2021 йилнинг февралигача Марсга етиб бориши кутилмоқда. Бу фазо операциясининг мақсади Қизил сайёранинг атмосферасини ҳар томонлама ўрганишдан иборат бўлиб, ”Умид” Марс атрофида бир йил айланиб юради.

Маълумот ўрнида, Марсдаги бир йил Ер сайёрасидаги 687 кунга тўғри келади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?