БААда араб дунёсидаги биринчи атом электр станцияси ишга туширилди

19:26 01 Август 2020 Дунё
272 0

Фото: twitter.com

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири, вице-президенти ҳамда Дубай амири Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум мамлакатда жойлашган араб дунёсидаги биринчи атом электр станцияси иш бошлаганини эълон қилди.

“Биз араб дунёсидаги биринчи тинч атом реактори — Абу-Дабидаги “Baraka” атом электр станциясининг муваффақиятли ишга туширилганини эълон қилмоқдамиз”, деб ёзган Бош вазир ўзининг «Твиттер» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Бош вазирнинг қўшимча қилишича, БАА мамлакатнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини чорак қисмини таъминлаш учун хавфсиз, ишончли ва атроф-муҳитга зарар етказмайдиган тўртта атом электр станциясини ишга туширишни мақсад қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?