БАА компанияси Нуротага тўғридан-тўғри инвестиция киритади

14:22 13 Май 2019 Жамият
443 0

Нурота тумани ҳокими Умарбек Халилов Бирлашган АрабАмирликларнинг “Rooia investment” LLC компанияси президенти Маҳмуд Мусали ва компания делегацияси аъзолари билан музокаралар олиб бориб, тўғридан-тўғри инвестициялар бўйича меморандум имзолади.

“Rooia investment” LLC Бирлашган Араб Амирликларнинг йирик компаниялардан бири бўлиб,у нефт, газ, қурилиш, телекоммуникация технологиялари, саноат лойиҳаларини мувофиқлаштиришга ихтисослашган. Компания Ироқ, Италия, Миср,Саудия Арабистони, Яман каби давлатларда ўз филиалларига эга.

Компания делегацияси Нуротанинг инвестицион жозибадорлиги ҳамда сайёҳлик салоҳияти билан яқиндан танишди. Туманда қурилиш моллари, айниқса,гипс, мармар, гранит ва шунга ўхшаш қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш,меҳмонхона комплекслари бунёд этиш,мевали боғлар барпо қилиш, санитария-курорт ресурсларидан фойдаланиш ҳамда олтин қазиб олишни йўлга қўйиш каби лойиҳалар компания раҳбариятида катта қизиқиш уйғотиб, ушбу йўналишларда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш учун тасдиқланган лойиҳалар бўйича меморандум имзоланди.

Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019