Азиз Тошпўлатов: 60 йўл-патруль масканидан 31 таси ва 104 блок-постлардан 74 таси қисқартирилди

16:47 24 Август 2019 Жамият
513 0

Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги ахборот берган Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Тошпўлатов йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси ижросига тўхталиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мавжуд 60 мунтазам ЙПХ масканидан 31 таси ва 104 блок-постлардан 74 таси қисқартирилди.

Шаҳар ва туманлар ҳудудида йўл-патруль хизмати саф бўлинмалари хизмати секторларга тақсимланиб, қайта ташкил этилди.

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига жамоатчилик асосида кўмаклашувчи “Йўл посбони” тузилмаси жорий этилди.

Йўл ҳаракати соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатларини рўйхатга олишнинг марказлашган “Маъмурий амалиёт” электрон тизими ҳамда жарима тўловларни амалга оширишни назорат қилишнинг биллинг тизими жорий этилди.

Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фото-видео фиксация қилишнинг автоматлаштирилган тизими Андижон, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятлари ҳудудида амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?