Ажиниёз ҳақидаги фильмда бош ролни талаба ўйнамоқда

14:21 11 Сентябр 2018 Маданият
224 0

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Ҳидоят Аҳмедов/ Қорақалпоғистон. Айни кунларда қорақалпоқ мумтоз шоири Ажиниёз Қўсибой ўғли ҳақида “Зийвар” номли тарихий бадиий фильм суратга олинмоқда.

Тасвирга олиш ишлари май ойида бошланган эди. Ҳозир фильмнинг сўнгги эпизодлари Хива шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасининг тарихий жойларида суратга олинмоқда.

“Ёзувчи Муродбой Низанов сценарийси асосида ишланаётган мазкур фильмда кўплаб таниқли артист ва актрисалар роль ижро этмоқда. Аммо бош қаҳрамон ролини Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти талабаси Ойбек Жамолов ишониб топширдик. У буни қойилмақом қилиб уддалаяпти”, - дейди фильм режиссёри Қудрат Отажонов.

Режиссёрнинг айтишича, бош қаҳрамон ролини ижро этиш учун 250 дан кўп номзод иштирок этган. Улар орасидан санъатнинг айтишув жанри бўйича юксак қобилиятга номзод саралаб олинган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар