Аёллар ижтимоий мослашув маркази муаммони бартараф этди

17:54 19 Сентябр 2019 Жамият
689 0

Ғиждувонда оилавий низолар ёки бошқа сабаблар туфайли тушкунликка тушган, бошпанасиз қолган аёллар йўқ эмас.Шу пайтга қадар улар учун вақтинча яшаб туриш масаласи катта муаммо эди.Туман хотин – қизлар қўмитаси Аёллар ижтимоий мослашув марказининг фойдаланишга топширилиши билан бу масала ўз ечимини топди.

Марказда оиласида зўравонликка дуч келган аёлларнинг вақтинча истиқомат қилишлари, психологик –ҳуқуқий, тиббий ёрдам олишлари, бир сўз билан айтганда, ижтимоий мослашишлар учун зарур барча шарт – шароитлар яратилган.Кутубхона, болажонлар учун мўъжазгина боғча ташкил этилган.Маскан жазони ўташ жойларидан қайтган, оиласидан узоқлашиб қолган аёллар бандлигини таъминлашда ҳам қўл келади.Ҳозирнинг ўзидаёқ бу ердаги тикув цехида ўн нафардан зиёд аёл ишга жойлашди.

Марказнинг очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон Хотин – қизлар қўмитасининг Реабилитация ва мослаштириш маркази мутахассислари соҳа ходимлари учун психологик тренинг ҳам ўтказдилар.

Истам ИБРОҲИМОВ,

(“Халқ сўзи”)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?