Аёллар аноним тарзда маслаҳат олиши мумкин бўлган “ишонч телефони” ташкил этилди

16:52 06 Ноябрь 2018 Жамият
281 0

Xотин-қизларга акушер гинекология масалалари бўйича 1003 қисқа рақамлари орқали аноним тарзда зарур маслаҳат ва кўрсатмалар берилиши йўлга қўйилди.

Ушбу “Ишонч телефони” душанбадан жумага қадар соат 9:00-13:00 ва 14:00-18:00 соғлиқни сақлаш органларининг масъул ходимлари томонидан қабул қилинади. Мурожаатлар икки йўналишда, соғлиқни сақлаш, аёллар ва қизларга кўрсатиладиган акушер гинекологик тиббий ёрдам бўйича қабул қилинади ва мутахассис маслаҳатлари берилади.

Ушбу “Ишонч телефони”га мамлакатимизда яшаётган барча хотин-қизлар мурожаат этишлари мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар