Авторақамлар 3 млрд. сўмга сотилди 

12:23 27 Август 2019 Жамият
81 0

2019 йилнинг 19-25 августларида “ЎзРТХБ” АЖ да 856,1 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 11,9%га юқори. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 9,7% га ўсиб, 464,0 млрд сўмни ташкил этди. Бу ҳақда “ЎзРТХБ” матбуот хизмати хабар берди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 655,4 млрд сўмдан 742,6 млрд сўмга ошди. Валюта савдо майдончаси орқали деярли 2,9 млн АҚШ долларга тенг товарлар сотилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 31,8%га юқори. Экспортнинг таркибида полиэтиленнинг турли маркалари 63%, пахта толаси 27%, ва бошқа маҳсулотлар 10% ни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми кичик ўсиш билан 33,1 млрд сўмга етди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 3,6 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 10,1% ни эгаллади.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 77,4 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 17,2 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 682 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,0 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 20,5% биринчи тоифадаги авторақамларга 45,9% иккинчи ва 33,6% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019