Автомобилсозлар “Asaka Siti”ни бунёд этишга киришдилар

10:02 04 Октябр 2019 Жамият
1789 0

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. Асака шаҳрининг довруғи қўшни давлатларда ҳам маълум. Бунга унинг қадимийлиги, ҳунармандчилиги, автомобилсозлик заводининг айнан шу шаҳарда фаолият юритиши сабабдир. Ўз ўрнида шаҳарни машҳур қилган автомобилсозлар унинг довруғини янада кўтаришга аҳд қилдилар. Боиси, туманда олиб бориладиган бунёдкорлик ишлари қаторида қад ростлаши кўзда тутилган “Asaka Siti”нинг қурилиши “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан амалга ошириладиган бўлди. Бунинг учун тумандан 50 гектар ер майдони ажратилди.

Дастлабки таклифий лойиҳалар муҳокамасида “Ўзавтосаноат” АЖ раиси Шавкат Умрзоқов иштирок этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?