Автомобилларни туманга қарши фараларсиз харидорларга етказилиш ҳолатларига изоҳ берилди

15:18 11 Апрель 2019 Иқтисодиёт
530 0

Бугун айрим оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “GM Uzbekistan” автомобилларининг туманга қарши фараларсиз етказиб берилганлиги ҳолатлари аниқланганлиги бўйича хабар эълон қилинди.

Автомобилларни туманга қарши фараларсиз харидорларга етказилиш ҳолатлари мазкур бутловчи қисмнинг етказиб берилишида кечикиш юзага келганлиги сабабли харидорларни огоҳлантирган ва улар билан келишилган ҳолда амалга оширилган. Автомобилларни эгаларига ўз вақтида етказиб бериш мақсадида компания уларни вақтинча туманга қарши фараларсиз, кейинчалик ўрнатиб бериш шарти билан қарор қабул қилган.

Туманга қарши фараларнинг Монополияга қарши курашиш қўмитасининг талаби билан қўйиб берилганлиги ҳақиқатга тўғри келмайди, сабаби автомобилларга мазкур бутловчи қисмларни ўрнатиб бериш “GM Uzbekistan” компанияси томонидан доимий назоратда бўлган ва бу ҳақда харидорлар ҳам огоҳлантирилган.

Шу ўринда компания томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларнинг хариди жараёнида юзага келган ҳар қандай масалада компаниянинг 78 147-14-14 Ишонч телефони ҳамда 78 141-77-77 колл-марказига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019