Автомобилга ишончномалар ваколатларни бошқа шахсларга ўтказиш ҳуқуқи билан берилиши мумкин

14:49 12 Сентябр 2018 Жамият
1484 0
Иллюстратив фото

Транспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этишга ваколатларни расмийлаштириш қоидаларига киритиладиган ўзгартиришлар муҳокамага қўйилди.

Norma.uz манбасига кўра, бошланишига 2001 йилдан амал қилаётган 2 та тақиқни бекор қилиш таклиф этилмоқда:

• автомототранспорт воситаларига нисбатан ваколатларни бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни нотариал расмийлаштиришга бўлган тақиқ айни пайтда бу ишончнома бўйича жисмоний шахсга тегишли бўлган транспортни бошқарадиган ҳар бир шахсга ишончнома фақат мулкдор томонидан берилади;

• Ўзбекистон резидентлари бўлмаган шахсларга автомототранспорт воситалари ижара шартномаларини нотариал расмийлаштиришга бўлган тақиқ – бу тақиқ бўйича айни пайтда чет эллик фуқаролар автомобилларни ижарага ололмайдилар.

Бундан ташқари, енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ижарага бериш хизматларини кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахслар ўртасида 30 кунгача бўлган муддатга автомобилнинг ижара шартномасини мажбурий нотариал тасдиқлаш бекор қилинганлиги муносабати билан бундай шартномаларни ЙҲХДХ органларида ҳисобга қўйиш талаб этилмаслигини белгиловчи аниқлаштиришни киритиш таклиф этилмоқда.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019