Автомобиль сотишда фирибгарлик қилган 30 дан ортиқ киши қўлга олинди

14:14 26 Июль 2018 Дунё
537 0
Иллюстратив фото

Яқинда АҚШда автомобиль сотишда йирик фирибгарлик қилиш ва пул ювишда айбланаётган йирик гуруҳ қўлга олинди.

РИА Новостининг Нью-Йорк Жанубий округи прокуратураси маълумотларига таяниб хабар беришича, жиноий гуруҳ таркибида Россиянинг 7 нафар, Грузиянинг 5 нафар, Озарбайжоннинг 4 нафар, Қозоғистоннинг 3 нафар, Латвиядан ва Украинадан 2 нафардан фуқаро ҳамда бир нафардан АҚШлик ва туркиялик жой олган.

Кейинчалик шу иш бўйича Нью-Йоркда 11 киши, Флорида ва Мичиганда яна бир неча киши ушланган. Саккиз киши, жумладан, олти нафар россиялик қидирувга берилган.

Айблов хулосасига кўра, айбланаётганлар интернетга автомобиль сотиш тўғрисида сохта эълонларни жойлаштириб, қармоққа тушган одамлардан закалат пулини олган ҳамда уларни пул ювиш орқали мамлакат ташқарисига чиқариб юборишган. Ўзлари эса яширинган.

“Мазкур схема 2016 йилнинг ноябридан 2018 йилнинг июлига қадар амалда бўлган. Етказилган зарар қарийб тўрт ярим миллион доллар экани айтилмоқда.

Уларга қўйилаётган айбловлар ўз исботини топса, фирибгарлик қилиш бўйича тил бириктирганлик учун 30 йил, пул ювиш бўйича тил бириктирганлик бўйича 20 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилади”, дейилади хабарда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар