Автомобиль йўлида психотроп дори сотаётганлар қўлга олинди

16:11 08 Апрель 2019 Жамият
279 0

Иллюстратив фото

Яқинда Яшнобод туманида профилактик тадбирлар олиб борилди.

Тадбирлар давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти Яшнобод тумани бўлими ходимлари ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида 30 ёшли Мурод Х. ва 43 ёшли наманганлик Акбарали А.ни “Соннат” дорисининг 329 та конвалютасини (3290 та таблеткасини) 12.900.000 сўм эвазига сотмоқчи бўлганларида қўлга олишди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Ушбу факт бўйича Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми бўйича (“Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) жиноий иш қўзғатилди.

Маълумот учун, “Соннат” дориси психотроп восита ҳисобланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019