Автомашиналарга газ қуйиш шохобчаси ҳужжатларини расмийлаштириб бериш “қанча” туради?

10:12 04 Февраль 2019 Жамият
538 0

Иллюстратив фото

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Ўтказилган тезкор тадбирда, “Фарғона шаҳар электр тармоқлари” корхонаси раҳбари У.К. ва бош муҳандиси И.О.лар “А” хусусий корхонасига тегишли автомашиналарга газ қуйиш шохобчаси ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 5500 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 4000 АҚШ долларини хусусий корхона бош муҳандиси М.дан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.К. ва И.О.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019