Автобуслар тўқнашиб кетди. Қурбонлар бор

11:36 22 Октябр 2018 Дунё
781 0
Фото: ТАСС

Кеча Россиянинг Москва вилояти Дмитровск туманида автобуслар тўқнашиб кетиши оқибатида тўрт киши ҳаётдан кўз юмди, ўн уч киши жароҳатланди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Маълумотларга кўра, ушбу ҳудуддаги А-108 трассассида ПАЗ русумидаги автобус ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши натижасида йўловчиларни олиб кетаётган Iveco русумидаги микроавтобусга бориб урилган. Қурбонлар ва жароҳатланганларнинг барчаси микроавтобусда бўлган.

ПАЗ ҳайдовчисига нисбатан РФ ЖКнинг тегишли моддасига мувофиқ жиноий иш қўзғатилиб, у қўлга олинган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019