Автобусда ўтган «пресс-конференция»...

13:06 01 Август 2019 Жамият
196 0

Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси ташаббуси билан ташкил этилган медиа-тур янгиликларга бой, қизиқарли ва мазмунли давом этяпти.

Тур давомида Сайхунобод тумани марказидаги бунёдкорлик ишлари, шунингдек, маънавият-маърифат, хизмат кўрсатишни юксалтиришга қаратилган лойиҳалар билан танишдик. 

Сайхун шаҳарчасида «Сайхун планет» МЧЖ томонидан туман ҳокимлиги кўмагида қурилган замонавий хизмат кўрсатиш мажмуаси иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. 

Бу ерда айни пайтда Президентимизнинг 5 муҳим ташаббуси доирасида салмоқли ишлар бажарилган. Хусусан, мажмуанинг биринчи қаватида савдо копмлекси, иккинчи қаватида эса, болалар ўйингоҳи ва иккита жами 80 ўринли кинозал ишлаб турибди. Яқин кунларда яна давлат хизматлари, Халқ қабулхонаси ўз фаолиятини бошлайди. 

Танишув якунлангач, медиа-тур қатнашчиларига ажратилган замонавий автобусда туман ҳокими Ботир Мирзақулов журналистлар билан суҳбатлашди. Бу гўёки «пресс-конференция» тусини олди. 

Ҳокимнинг айтишича, марказда тез кунларда 5 муҳим ташаббус доирасида Хотира хиёбони ва замонавий «Китоб олами» савдо мажмуаси қурилиб, фойдаланишга топширилади. Яқин келажакда яна катта-катта бунёдкорликлар, ободонлаштириш ишлари амалга оширилишини маълум қилди. 

Раҳим ШЕРҚУЛОВ,  Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи Online”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019