ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатган автомобиль ўғриси 11 йилга қамалди

09:38 31 Май 2018 Жамият
342 0
Иллюстратив фото

Суд ЙПХ ходимига бўйсунмаган автомобиль ўғрисини 11 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Манба берган хабарда қайд қилинишича, давлат рақами «70 З 578 ДА» бўлган “Матиз” автомобильининг олиб қочилгани ҳақидаги хабар бир зумда барча ЙПХ постларига келиб тушган. Барча назоратчилар қатори ЙПХ бригадасининг 3-дивизиони мобил гуруҳи инспектори – сафдор Дилшод Жўраев «Назарбек» постидан ўтаётган машиналарни синчиклаб текширар экан, қидирувдаги машинани дарров пайқаган ва унга тўхташ буйруғини берган.

Бироқ, ЙПХ ходимига бўйсунмаган жиноятчи тезликни ошириб, ҳаракатни давом эттиради. Шунда инспектор автомобиль капот устига ўзини отади, бироқ содир этган жиноятининг жазосидан қўрққан қонунбузар машина рульини турли томонга буриб, ходимдан қутилмоқчи бўлади. Машинанинг қисқа бурилишлари оқибатида йиқилиб тушган ходимимиз эса тан жароҳатини олди. Бироқ жиноятчи бошқа хизматдошлар томонидан барибир қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар Учтепа туман прокуратураси томонидан муқаддам судланган, 1985 йилда туғилган Ш.Шукур.га (исмлар ўзгартирилган) нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қатор, жумладан, 105, 219, 267, 122 ва 226 – моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан 11 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар