Австрия компанияси Музработ туманида умумий қиймати 50 миллион долларлик иккита лойиҳани амалга оширади

18:57 25 Июль 2018 Иқтисодиёт
491 0
Фото: Сурхондарё вилоят ҳокимлиги

Австриянинг “Parsalpine Gmbh” компанияси томонидан Музработ туманида қиймати 35 миллион долларга тенг бўлган кепчуп ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида 6 минг тонналик музлатгич ҳамда бир гектар майдонда иссиқхона ташкил этилади.

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов ҳамда Австриянинг “Parsalpine Gmbh” компанияси раҳбари Аҳмад Рамзаний ўртасидаги мулоқотда маълум қилинди.

Вилоятдаги мухбиримиз Илҳом Раҳматовнинг маълум қилишича, учрашувда, шунингдек, компания билан имзоланган меморандумга биноан Музработда умумий қиймати 15 миллион долларлик тайёр текстиль маҳсулотлари ҳамда оҳакдан қоғоз ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишнинг ташкилий жиҳатлари келишиб олинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар