Август бошида Ерга улкан астероид яқинлашади

15:37 28 Июль 2020 Дунё
746 0

Футбол майдони катталигида бўлган 2009 PQ1 астероиди август ойи бошида Ерга максимал даражада яқинлашади. Бу ҳақда АҚШ миллий аэронавтика ва космик тадқиқотлар бошқармасининг (NASA) бўлинмаси маълум қилди, деб ёзади Спутник.

Таъкидланишича, самовий жисмнинг диаметри 84 метрдан 190 метргача. Астероид 5 август куни Ердан 3,2 миллион километр масофада сониясига 13,4 километр тезликда учиб ўтади.

Астероид 2009 йил 14 августда аниқланган. У «Аполлонлар» гуруҳига тегишли бўлиб, парвоз йўли Ер орбитасини кесиб ўтади. Кейинги сафар 2009 PQ1 астероиди 2137 йилда Ерга яқинлашади.

Эслатиб ўтамиз, 29 апрелда диаметри тўрт километргача бўлган № 52768 (1998 OR2) астероид Ер яқинидан ўчиб ўтганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?