Атмосферадаги карбонат ангидрид гази ҳажми 2017 йилдан буён энг юқори миқдорга етди

17:21 28 Ноябрь 2018 Lifestyle
522 0

Иллюстратив фото

Атмосферадаги карбонат ангидрид гази ҳажми 2017 йилдан буён энг юқори миқдорга етди, дейилади БМТнинг Жаҳон метеорология ташкилоти маърузасида.

Маълумки, Тинч океанининг марказий қисмидаги сув юзаси илиқлашуви билан боғлиқ Эль-Ниньо ҳодисаси 2014 йил бошланиб 2016 йил якунланган эди.

Шунга қарамай атмосферага чиқарилаётган парник газлари ҳажми камаймаяпти.

“Атмосферага карбонат ангидрид гази ҳажми кўпайишини тўхтатиш учун зудлик билан ҳаракат қилиш керак. Эль-Ниньо давридан сўнг бир йил ичида бу борада сезиларли пасайиш кузатилиши лозим эди. Лекин бу 2017 йилда рўй бермади. Карбонат ангидрид гази ҳажми ҳар 10 йилда барқарор ўсиб бораётир ва бу хавотирлидир”, - дея қайд этиб ўтган БМТнинг Жаҳон метеорология ташкилотининг атмосфера тадқиқотлари бўлими бошлиғи Оксана Тарасова.

Маърузада таъкидланганидек, Иқлим бўйича Париж келишуви иштирокчилари ўз зиммаларига олган мажбуриятни бажаришлари учун атмосферага чиқарилаётган карбонат ангидрид гази миқдорини 2021 йилдан кечиктирмай камайтиришлари даркор. Мазкур вазифа шу йил 2-14 декабрь кунлари Польшадаги Катовице шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг иқлим бўйича конференциясида муҳокама этилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019