УЕФА Суперкубогининг ғолиби аниқланди

09:52 16 Август 2018 Спорт
335 0
Фото: Getty Images

Эстониянинг Таллин шаҳрида футбол бўйича УЕФА суперкубоги учун учрашув бўлиб ўтди. Унда Мадриднинг икки жамоаси майдонга тушди. 

«Реал» Чемпионлар лигасининг ўтган йилги ғолиби сифатида ушбу баҳсда қатнашган бўлса, «Атлетико» Мадрид Европа лигасининг 2017/2018 мавсум чемпиони сифатида суперкубок соврини учун кураш олиб борди.

Учрашувда ҳисоб 47 сониядаёқ “Атлетико” ҳужумчиси Диего Коста томонидан очилди. Испания терма жамоаси ҳужумчиси бу билан суперкубоклар тарихидаги энг тезкор гол муаллифига айланди. Биринчи бўлимнинг ўзида Бензема ўз голи билан жавоб қайтарган бўлса, иккинчи бўлимда Серхио Рамос пенальтидан гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Кўп ўтмай Коста иккинчи голини уриб, ҳисобни тенглаштирди ва асосий вақт дуранг билан тугади.

15 дақиқадан иборат икки бўлимда «Атлетико» Сауль ва Коке томонидан киритилган голлар эвазига ҳисобни 4:2 кўринишига келтирди. «Реал» футболчилар эса бу ҳисобни йўққа чиқаришнинг уддасидан чиқа олишмади. Натижада «Атлетико» Европа лигаси ортида Европа суперкубоги бош совринини ҳам ўзиники қилиб олди.

Бу «Атлетико» Мадриднинг УЕФА суперкубогидаги учинчи бош соврини бўлди жамоа бу орқали кубокни қўлга киритган жамоалар рўйхатида 4-ўринга ўринга кўтарилиб, «Ливерпуль» билан тенглашиб олди. Мадридликлар бунгача 2010 ва 2012 йилларда мазкур совринга эга чиқишганди. «Атлетико»дан кўпроқ суперкубок ютган жамоалар сони учта қолмоқда: «Барселона» (5 марта), «Милан» (5 марта) ва «Реал» (4).

УЕФА суперкубоги 2018. 
Реал Мадрид - Атлетико Мадрид 2:4 (1:1, 1:1, 0:2, 0:0) 
Голлар: Карим Бензема (27),Серхио Рамос (63, пен) – Диего Коста (1, 79), Сауль (98), Коке (104). 
Реал: Кейлор Навас, Дани Карвахаль, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Тони Кроос (Борха Майораль, 102), Карим Бензема, Гарет Бэйл, Марсело, Каземиро (Дани Себальос, 76), Марко Асенсио (Лука Модрич, 57), Иско (Лукас Васкес, 83). 
Атлетико: Ян Облак, Диего Годин, Стефан Савич, Лукас Эрнандес, Хуанфран, Родриго (Витоло, 72), Коке, Тома Лемар (Томас Партей, 90), Сауль, Антуан Гризманн (Анхель Коррея, 57), Диего Коста (Хосе Мария Хименес, 109).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар