Атлантика океанида деярли 3 минг йил ичида рекорд натижа қайд этилди

18:49 18 Октябр 2020 Дунё
353 0

Атлантика океанидаги сув ҳарорати сўнгги 2900 йил ичида рекорд натижа кўрсатди.

АҚШ ва Канада олимлари худди шундай хулосага келишди, дейилади АҚШ Миллий фанлар академияси томонидан эълон қилинган тадқиқот натижаларида.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, сўнгги ўн йилликларда юз берган ўзгаришлар жараённинг табиий тебранишлар доирасидан чиқиб кетганлигидан далолат бермоқда.

Қайд этилишича, тадқиқот давомида Массачусетс ва Квебек университети олимлари Атлантика океанидаги ҳарорат ўзгаришини тахминан 2900 йиллик Канада Арктикаси чўкинди ядроларини (цилиндрсимон устун шаклидаги қаттиқ моддалар намуналарини) ўрганиш орқали кузатишган. Муз жинслари эса ҳарорат ўзгариши ушбу ҳудудга энг кучли таъсир қилиши боис Элсмир кўлидан олинган.

Маълумки, иссиқ сув босимни оширади, натижада қор қалинлиги пасаяди. Бу, ўз навбатида, чўкиндиларнинг камроқ оқишини англатади. Чўкиндиларнинг ядроларида ўтказилган изланишлар эса Атлантика ҳарорати мунтазам кўтарилиб, пасайиб бориши, шунингдек, сўнгги ўн йил ичида океанларнинг исиши тезлашганлигини кўрсатган.

Олимлар, шунингдек, турли жойлардаги, хусусан, сўнгги 230 йилни қамраган Исландиянинг жанубий соҳилидан олинган ядроларни ҳам таққослашган. Натижада, «Атлантика океанидаги сўнгги исиш» камида 2900 йил тарих давомида энг кучлиси бўлганлиги аниқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?