Атамбоевнинг турмуш ўртоғига қарши жиноий иш қўзғатилмоқда

14:33 16 Август 2019 Дунё
286 0

Қирғизистонда собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг рафиқаси Раиса Атамбаевага қарши жиноий иш қўзғатилмоқда. Бу ҳақда Спутник хабар берди.

Раиса Атамбоеванинг сўзларига қараганда, ҳозирда Атамбаевнинг тарафдорлари, оила аъзолари ва яқин қариндошлари ёппасига таъқиб остига олинган. Атамбоевнинг тўнғич ўғли Сейитбек ваҳшийларча калтакланган ва уни ҳар куни сўроққа чақиришади.

Унинг маълум қилишича, “Ала-Арча” давлат қароргоҳидаги уй-жой ҳам муҳрланган. Бундан ташқари, 2002 йилда очилган оила ҳисоби ҳибсга олинган. Атамбоева ҳозирда улар яшаб турган ягона уйни ҳукумат олиб қўйишидан ташвишланмоқда.

“Ҳозиргина менга нисбатан Арабаев иши бўйича жиноий иш очишаётганини билдим. Мен ҳеч қачон судьялар ишига аралашмаганман. Сиёсат нопок иш эканини билардим ва ҳеч қачон унга аралашмасликка ҳаракат қилардим. Мен ҳаттоки қайси суд қаерда жойлашганини ва ҳеч бир судьяни билмайман”, - деган Раиса Атамбоева.

Қирғизистон президенти аппаратининг суд ислоҳоти ва қонунийлиги бўлимининг собиқ раҳбари Манас Арабаев жорий йилнинг ёз ойида қўлга олинган. У коррупцияда айбланмоқда.

Бугун Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносида Алмазбек Атамбоевга нисбатан қўлланган эҳтиёт чорасини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилди. Бишкек шаҳар суди қарорни ўзгартиришсиз қолдирди ва Алмазбек Атамбаев 26 августга қадар тергов ҳибсхонасида қолади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019