Атамбоев ва унинг оиласига тегишли бўлган 135 та мол-мулк хатлаб қўйилди

22:05 27 Август 2019 Дунё
249 0

Алмазбек Атамбоев ва унинг яқин қариндошларига тегишли бўлган 135 дона мол-мулк хатлаб қўйилди, деб хабар қилди Спутник.

Таъкидланишича, Ҳарбий прокуратурада Атамбоев президентлик даврида ноқонуний бойлик орттириши ҳолати бўйича жинойи иш мавжудлигини инобатга олган ҳолда, маълумотлар текширилиши ва таққосланиши учун Бош прокуратурага юборилган.

Иш юритув давомида 20 та уй-жойдан хатлов олиб ташланди.

Алмазбек Атамбоев ва унинг яқин қариндошларига тегишли бўлган объектлар, шунингдек, ноқонуний равишда қўлга киритилган бошқа мол-мулкларни қидириш ва аниқлаш бўйича Қирғизистон миллий хавфсизлик ва ИИВ тезкор бўлинмаларига тергов кўрсатмалари берилди.

Бош прокуратура Атамбоев ва яқинларига тегишли бўлган барча объектларнинг эгалик ҳуқуқини текшириб чиқади, кейинчалик хатлаб қўйилган мол-мулкларнинг янгиланган рўйхатни эълон қилиш режалаштирди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019