АТ Халқ банки сармоялари ҳисобига 6 040 та янги иш ўринлари яратилади

20:22 05 Ноябрь 2018 Иқтисодиёт
833 0
Фото: АТ Халқ банки Матбуот хизмати

Акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда кейинги йилларда юртимизда банк соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан, Халқ банки тизимидаги ўзгаришлар ҳамда янгиликлар ҳақида журналистларга маълумотлар берилди.

Маълум қилинишича, бугунги кунда юртимизнинг барча туман ва шаҳарларида банкнинг 197 та филиали, 29 та минибанки, 727 та жамғарма ва махсус кассаси, 186 та халқаро пул ўтказмалари шохобчаси, 180 дан ортиқ валюта айрибошлаш шохобчалари, умуман олганда банкнинг 3200 дан ортиқ муассалари мижозлар учун хизмат кўрсатиб келмоқда.

АТ Халқ банки томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб қувватлашга доимий эътибор қаратиб келинмоқда.

Жумладан, 2018 йил 9 ой давомида 29 655 та кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакилларига 1 426,4 млрд. сўмлик кредитлар ажратилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 фоизга ўсиши таъминланди.

Хусусан, кичик бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 10 075 нафар аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга 215,4 млрд. сўм, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун 2 510 нафар тадбиркорга 235,1млрд. сўм, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун 1 321 нафар тадбиркорга 187,9млрд. сўм, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш учун 4 258 нафар тадбиркорга 479,5 млрд. сўм, касб-ҳунар коллежларини 1 040 нафар битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 18,9 млрд. сўмлик, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 4 281 та лойиҳага 78,7 млрд.​ кредитлар ажратилди.

Маълумки, республикамизда чорвачилик соҳасини ривожлантириш бўйича Халқ банки масъул қилиб бириктирилган. Шундан келиб чиқиб, банк томонидан 2018-2019 йиллар давомида республикамиз ҳудудида чорвачилик соҳасини ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилган. Дастурга асосан 876 та лойиҳага жами 1 837,8 млрд. сўмлик маблағлар йўналтирилади. Натижада, мазкур маблағлар эвазига 71 434 бош наслли қорамол, 17 815 бош наслли эчки, 42 230 бош қоракўл ва ҳисори қўй ҳамда 1 200 бош туя олиб келинади. Амалга ошириладиган ишлар натижасида 6 040 та янги иш ўринлари яратилади.

Таъкидландики, сўнгги йилларда Ўзбекистон банк-молия тизимида жуда катта ўзгаришлар бўлди. Мисол учун ўтган йили юртимизда валютанинг эркин конвертацияси йўлга қўйилди, пластикдан нақд пул олиш имкониятини берувчи банкоматлар ўрнатила бошланди. Ҳозирги вақтда юртимиздаги барча тижорат банклари томонидан ўрнатилган банкоматлар ишлаб турибди.

Жумладан, Халқ банки томонидан жойларга ўрнатилган 25 та банкоматдан аҳолимиз кунига ўртача 1,2 млрд. сўмни нақд пул ечиб олмоқда. Бугунги кунда Халқ банки томонидан қўшимча равишда 200 дона банкомат сотиб олиш бўйича шартнома тузилган бўлиб, банкоматлар шу йилнинг декабр ва кейинги йилнинг январ ойларида олиб келинади ва ўрнатилади.

Халқ банки томонидан мижозларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида замонавий инновацион лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш борасида бир қатор амалий ишлар йўлга қўйилган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури доирасида Халқ банки томонидан хўжалик юритувчи субъектларга банкдан тўлов терминаллари олиш учун электрон ариза бериш амалиёти, “Халқ мобайл” мобил иловаси орқали онлайн конверсия ва онлайн депозит хизматлари йўлга қўйилди. Шунингдек, мобил илова ёрдамида QR-код орқали товар ва хизматлар учун жойида тўлов қилиш ҳамда кредит олиш учун онлайн ариза топшириш каби замонавий банк хизматларини жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019