Астрономлар Юпитернинг 12 янги йўлдошини аниқлашди

14:32 19 Июль 2018 Дунё
366 0
Фото: НАСА

АҚШлик астрономлар Юпитернинг яна 12 та янги йўлдоши борлигини аниқлашди. Шундай қилиб ушбу сайёра йўлдошлари сони 79 тага етди.

Бу ҳақда Space.com Карнеги илмий институтининг Скотт Шепард бошчилигидаги олимлари томонидан олиб борилган изланишларга таяниб хабар берди.

Аслида астрономлар Плутон орбитасидан узоқда жойлашгани тахмин қилинган “9-планета”ни қидириш мақсадида тадқиқотларни олиб боришаётган эди. Кузатишлар пайтида Юпитер ҳам телескоп объективида кўриниб турган. Олинган фотосуратлар таҳлили натижасида эса ана шу янги йўлдошлар топилган.

Улардан энг кичигининг диаметри 1 км.дан ошмайди. Valetudo номини олган мазкур самовий жисм келажакда Юпитернинг кўплаб ойларидан бири билан тўқнашиб кетиши мумкин.

“Бу беқарор вазият. Тўғридан-тўғри тўқнашув натижасида мазкур самовий жисм парчаланиб кетади, кейин чангга айланади”, - дейди Скотт Шепард.

Valetudo Юпитер йўлдошлари тўқнашуви оқибатида ҳосил бўлгани тахмин қилиняпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар