"AstraZeneca" вакцинаси кекса кўнгиллиларда кучли иммунитет пайдо қилди: бу нимани англатади?

17:07 28 Октябр 2020 Дунё
226 0

"AstraZeneca" инглиз-швед фармацевтика компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси ёши катта одамларда худди ёшлардаги каби иммунитет реакциясини келтириб чиқарди. Бу ҳақда "Business Insider" хабар бермоқда.

Қайд этилишича, иммунитет тизимида жавоб реакциясининг юзага келганлиги ушбу препаратнинг кекса одамлар учун мутлақо хавфсиз эканлигини англатмайди. Аммо бу тоифадаги инсонларда иммунитетнинг заифроқ бўлиши ҳисобга олинса, бу аниқ яхши янгиликдир.

«Биз кексаларнинг катта ва кичик гуруҳлари орасида ўхшаш иммуноген реакциясини кўрганимиздан, шунингдек, юқори хавфли гуруҳ бўлмиш кекса одамлар орасида реактогенлик (ён таъсирлар - таҳр.) пастроқ бўлганлигидан жуда хурсандмиз», - дейилади компания хабарида.

Ўз вакцинасидан фойдаланиш учун биринчилардан бўлиб рухсат олишга умид билдираётган "AstraZeneca" яқин келажакда барча синовларни якунлаб, йил охирига қадар "CОVID-19"га қарши хавфсиз ва самарали препарат тақдим этишни ният қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?