Асоссиз ҳисобланган қарздорлик бекор қилинди

12:00 12 Сентябр 2019 Жамият
59 0

Иллюстратив фото

Нишон тумани, Нуристон шаҳарчаси, “Кимёгар” маҳалласида яшовчи Ш. Эшонқулов туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилиб, туман газ идораси томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганидан норозилик билдирган.

Мазкур мурожаат туман жамияти томонидан ўрганилганда, истеъмолчининг хонадонига ўрнатилган ҳисоблагич кўрсаткичларини абонент базасида киритишда йўл қўйилган хатолик туфайли асоссиз қарздорлик келиб чиққани аниқланди. Яъни истеъмолчи томонидан амалга оширилган тўловларни электрон база дастурига киритишда ҳисоблагич кўрсаткичлари ўзгартириб юборилгани ва бунинг оқибатида хонадон газ сарфи ҳисоблагич кўрсаткичига нисбатан ортиқча ҳисобланиб, 3 млн. 121 минг 957 сўм асоссиз қарздорликка йўл қўйилгани маълум бўлди. Ўрганиш якунига кўра,Мажбурий ижро бюроси Нишон тумани бўлими томонидан асоссиз ҳисобланган қарздорлик хатлов асосида истеъмолчининг ҳисобидан чиқарилиши таъминланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019