Асоссиз белгиланган жарима қайта ундириб берилди

18:21 11 Февраль 2019 Жамият
515 0

Иллюстратив фото

Тўрақўрғон туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Соҳилобод-1 маҳалласида яшовчи фуқаро Ахадали Турдалиев ариза билан мурожаат қилиб, тумангаз филиали ходимлари унинг хонадонига газ ўлчагич ускунасининг давлат муҳрига шикаст етказилган деб топиб, 548 минг 123 сўм жарима тортгани юзасидан ёрдам сўраган.

Мазкур мурожаат туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти хамда тумангаз филиали масъул мутахассислари иштирокида ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар натижасида истеъмолчи хонадонига ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунасининг давлат муҳрига шикаст етмаганлиги маълум бўлди.

Тўрақўрғон туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамият ходимлари кўмаги билан хонадонга ҳисобланган асоссиз қарздорлик истеъмолчи фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниб, нореал қарздорлик тумангаз филиали ундирув рўйхатидан чиқарилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019