Асосий мақсадимиз – халқни рози қилиш

16:27 10 Апрель 2019 Жамият
176 0

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси томонидан жойларда вазирлик ва идоралар, секторлар раҳбарларининг сайёр қабуллари йўлга қўйилди.

Хусусан, куни кеча аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Наманган вилоятида ташкил этилган сайёр қабулда сектор раҳбарлари, вилоятдаги бошқарма ва идоралар бошлиқлари ҳамда бошқа мутасаддилар қатнашдилар.

Вилоятнинг барча туманларидан келган фуқаролар вакиллари билан юзма-юз мулоқот асосидаги қабул давомида уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, банк, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фаолияти, соғлиқни сақлаш, бандлик, тадбиркорлик, фермер хўжалиги ва бошқа масалаларга оид 311 та мурожаат келиб тушди. Шундан 161 таси жойида ижобий ҳал этилди. 10 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган 140 таси қонунчиликда белгиланган муддатларда ўрганиб, чора кўриш учун тегишли ташкилот ва идораларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.

Жумладан, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан 6 та имтиёзли даволаниш учун ордер, 4 та ногиронлик аравачаси, 5 та сиҳатгоҳларга йўлланма ва яна эшитиш мосламаси, ортопедик воситалар берилди.

Бундан ташқари, давлат хизматлари маркази томонидан 166 та, жумладан 45 нафар фуқарога СТИР берилди. Вазирлар Маҳкамасининг 461-сонли қарори бўйича 96 та, мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйиш бўйича хизматлар кўрсатилиб, 25 та ариза қабул қилинди.

Бу каби қабуллар фуқароларнинг адолат излаб идорама-идора юриши ёки пойтахтга овора бўлиб келиб-кетишининг олдини олиб, муаммони жойида ҳал қилиш имконини бермоқда. Энг муҳими, Республика даражасидаги раҳбарларнинг халқ ҳузурига бораётгани қуйи тизимлардан ҳал бўлмаётган масалаларнинг ҳал қилинишига ёрдам бермоқда.

Бу каби тадбирлар мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019