Асакада янги моделдаги автомобилларни ишлаб чиқариш учун 2,1 трлн. сўм сарфланади

11:29 30 Июль 2019 Иқтисодиёт
453 0

Иллюстратив фото

Асака шаҳрида янги моделдаги автомобилларни ишлаб чиқариш учун 2,1 трлн. сўм сарфланади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг “2019 — 2022 йилларда Андижон вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилди.

Ҳужжат билан Андижон вилоятида амалга оширилиши режалаштирилаётган 553 та инвестициявий лойиҳа тасдиқланган. Янги автомобилларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш уларнинг ичида энг йиригидир.

Бунинг учун 637 млрд. сўм “Uz Auto Motors” АЖнинг ўз маблағлари, 91 млрд. сўм хориж кредити ва 85 млрд. сўм чет эл инвестициясини йўналтириш режалаштирилган.

Лойиҳа рўёбга чиқса, 800 та янги иш ўрни яратилиши ҳам кутиляпти. Ишга тушиш муддати этиб 2022 йил март санаси кўрсатиб ўтилган.

Рўйхатда шулар билан бир қаторда автомобилларга бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан боғлиқ 20 та лойиҳа қайд этилган. Уларнинг асосий қисми Андижоннинг ўзида йўлга қўйилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019