Асакада 122 гектар майдонга аччиқ қалампир экилди

17:29 22 Май 2018 Иқтисодиёт
1101 0
Фото: hotsta.net/chili.uz

Андижон вилоятининг Асака туманининг ўзида 122 гектар майдонга аччиқ қалампир кўчатлари экилди.

«Ҳиндистон, Таиланд, Хитой ва Покистон каби давлатлар ҳар йили 1 миллион тоннагача аччиқ қалампирни экспорт қилишга муваффақ бўляпти. Ўзбекистоннинг мавжуд экин майдонлари унумдорлигини ҳисобга олсак, бизда қалампирдан юқори даромад олиш мумкин», — дейди «Чили-Уз» МЧЖ раҳбари Дилшод Ҳакимов.

Айни пайтда вилоятдаги 43 та фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар билан шартнома тузди. Унга биноан хориждан олиб келинган кўчатлар экилиб, агротехник тадбирлар амалга ошириляпти.

Маълумот учун, қишлоқ хўжалиги соҳасида дунё бўйича энг кўп экспорт қилинадиган ва энг кўп истеъмол қилиниши жиҳатидан дунёда туздан кейинги ўринда турувчи маҳсулот айнан аччиқ қалампир саналади

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019