Асака шаҳрида йирик уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди

14:41 12 Сентябр 2018 Жамият
1276 0
Иллюстратив фото

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. Инсоният яралибдики, фирибгарлик жиноятидан азият чекади. Энг ёмони шундаки, ҳар бир даврда ҳам ушбу иллатнинг илдиз отишига содда ва ишонувчан инсонлар замин яратиб беришган.

Ҳар бир ҳаракатнинг қонуний асослари борлигини билсак-да, унинг ижросини назорат қилиш ёки талаб этишни билмаймиз. Асака шаҳрида яшовчи Собиржон Шаропов (суриштирув-тергов ишлари давом этаётганлиги сабабли исм-шарифлар ўзгартирилди) “Golden spring invest” масъулияти чекланган жамияти мутасаддиларининг ёлғонларига лаққа тушди-қолди. Натижада ўғли Аброрбекни Корея давлатига ишлаш учун юбориш илинжида берган 4232 АҚШ долларидан ажраб қолди. 2017 йилнинг октябрь ойида то шу кунгача давом этган “қуруқ ваъдалар”дан чарчаган Собиржон Шаропов туман ички ишлар бўлимига мурожаат этгачгина енгил нафас ола бошлади.

Айни пайтда М. К., Т. Й. ҳамда А. Т.лар содир этган қонунбузарлиги юзасидан кўрсатма бериш билан банд.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар