Арзон уйлар‑жойлар қуриш жараёнидаги муаммолар бўйича Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборилди

17:11 30 Ноябрь 2019 Сиёсат
625 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уй-жой фондидан фойдаланиш ва унинг асралишини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатини юритувчи ваколатли орган эканлиги қайд этилган.

Аҳолининг уй-жойга бўлган юқори талабини қондириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарор ва фармонлари билан арзон уй-жой қурилиши учун имтиёзли, узоқ муддатли ипотека кредити ажратиш тизимини кенг жорий этиш ва қурилишни белгиланган талаблар асосида сифатли ва белгиланган муддатда амалга ошириш билан боғлиқ долзарб вазифалар белгиланган.

Аҳолининг уй‑жойга бўлган талабини қондириш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда,намунавий уй-жойлардан иборат янги массивлар қурилиб, уй-жойлар арзон нархларда муҳтожларга имтиёзлар асосида берилмоқда.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Жумладан, охирги уч йилда 104 мингдан, жумладан қишлоқларда 63 минг ва шахарларда 41 мингдан ортиқ уй жойлар қурилибтопширилиши натижасида 100 мингга яқин оилалар тураржой шароитлари яхшиланиб уй жойлар билан таъминланди.

Лекин, парламент назорати доирасидаги жойлардаги фуқаролар билан учрашувларда кўтарилган масалалар ва фуқаролардан келаётган кўплаб шикоят аризалар бу борада ечимини кутаётган айрим камчилик ва муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Биринчидан, буюртмачи ва пудрат ташкилотларининг ўзаро келишуви натижасида қуриб фойдаланишга топширилган уй‑жойларнинг нархи бир томонлама, фуқароларни огоҳлантирмасдан ўзгартириб фуқаролар қонуний хуқуқлари бузилишига йўл қўйилмоқда.

‑пудрат ташкилотини танлашдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг мавжудлиги, ер майдони ажратилишини қонунийлаштириш, ҳудудий комиссиялар аъзоларининг турли бюрократик тўсиқлари, маҳаллий ҳокимликлар томонидан қарорлар қабул қилинишининг асоссиз чўзиб юборилмоқда

аҳоли талаблари, қолаверса, газ, электр энергияси, канализация, сув ва бошқа коммуникация тармоқларига уланиш имкониятлари тўлиқ ўрганилмасдан ер участкаларининг танланиши хисобига миллиардлаб ортиқча маблағ сарфланишига олиб келмоқда.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Иккинчидан, қурилиш билан шуғулланадиган, моддий техника базаси, ишчи кучи ва ўз маблағига эга салоҳиятли пудрат ташкилотларининг аниқ реестри, рўйхати, электрон маълумотлар базаси йўқлиги, қурилиш ташкилотларининг масъулиятсизлиги туфайли қурилиш ишлари лаёқатсиз пудратчи ташкилотлар томонидан олиб борилмоқда;

‑қурилиш ташкилотлари томонидан бюджет, ҳомийлар, халқаро молия институтлари ва фуқаролар маблағларини ноқонуний йўллар орқали ўзлаштириш ҳолатлари содир қилинмоқда;

‑ арзон, кўп квартирали уй-жойларни лойиҳалаш ва қуришда белгиланган қурилиш нормалари, қоидалари, қурилиш-монтаж ва пардозлаш ишларини бажариш сифатига қатъий риоя этилиши устидан тизимли назорат олиб борилмаяпти

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Конституциявий Қонуннинг 12-моддасига ҳамда “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига асосланиб: юқоридаги масалалар ечими

аҳолининг арзон уй-жойларга бўлган эҳтиёжининг қондирилиши билан боғлиқ ҳолатлар;

арзон уй-жойларнинг муддатида қуриб битказилмаслиги, нархининг шартномада белгиланганидан ошириб юборилиши, уй‑жойлар сифатининг пастлиги;

ипотека асосида қурилиши режалаштирилаётган уй‑жойлар нархини арзонлаштиришга тўсиқ бўлаётган омилларни (соҳадаги коррупция, бюрократик тўсиқлар, қурилиш материалларини марказлашган холда белгиланган таъминотчидан олиш)ни бартараф қилиш бўйича кўрилаётган чоралар;

уй-жойларга муҳтож, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган фуқароларни уй‑жой билан таъминлашда адолат принцпига риоя қилинишининг ҳолати ва юқорида қайд қилинган муаммоларни бартараф қилиш бўйича асослантирилган тушунтириш бериш талаби қўйилган парламент сўровини Вазирлар Махкамасига юбориш бўйича Сенат қарори мақулланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019