Арзон уй-жойлар қурилиши, нархи ва сифати танқид қилинди

14:29 26 Апрель 2019 Жамият
449 0

Олий Мажлиснинг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзолари ҳам муҳокамалар чоғида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, баъзи камчиликлар аниқланганини қайд этишди.

Жумладан, Давлат дастурига кўра, ҳудудларни ободонлаштириш тизимини янада такомиллаштиришни назарда тутувчи Президент қарорини қабул қилиш белгиланган бўл­са-да, амалда ижроси таъминланмаган. Шунинг­дек, эркин иқтисодий ва ­кичик саноат зоналари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида соҳага тааллуқли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси ҳам амалда бажарилмаган.

Бундан ташқари, автомобиль ва ички йўллар қурилишининг республика миқёсидаги қамрови, таъмирланаётган йўллар сифати, арзон уй-жойлар қурилиши, уларнинг нархи ва сифатига етарлича эътибор берилмагани депутатлар ­томонидан танқид қилинди.

Зиёда Ашурова (”Халқ сўзи”)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019