«Арсенал»​дан йирик ғалаба — футбол бўйича Англия чемпионатига старт берилди

18:57 12 Сентябр 2020 Спорт
277 0

Бугун футбол бўйича Англия чемпионати— Премьер-лига 2020/21 мавсуми баҳсларига старт берилди.

Турнир тақвимига кўра 1-тур беллашувлари 12, 13 ва 14 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Биринчи тур доирасидаги дастлабки учрашув «Фулхэм» – «Арсенал» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Бунгача ушбу жамоалар барча мусобақаларда 57 бор ўзаро баҳс олиб борган эди.

Ана шу учрашувларнинг 8 тасида «Фулхэм», 39 тасида «Арсенал» ғалаба қозонган, 10 та баҳсда ғолиб номи аниқланмаган. Киритилган голлар нисбати 62/125

«Фулхем»нинг «Арсенал» устидан қозонган энг йирик ғалабаси — 6:1.

«Арсенал»нинг «Фулхэм» устидан қозонган энг йирик ғалабаси— 5:1.

Ҳисоб бўйича 58 учрашувда «Арсенал» сафарда баҳс олиб борганига қарамай йирик ҳисобда ғалаба эришди:

«Фулхэм» – «Арсенал» 0:3

Голлар: Александр Ляказетт 8ʼ, Габриел Магаляйнс 49ʼ, Пер-Эмерик Обамеянг 57ʼ.

Бугун биринчи тур доирасидан ўрин олган яна учта учрашув бўлиб ўтади:

19:00 «Кристал Пэлас» – «Саутгемптон»

21:30 «Ливерпуль» – «Лидс Юнайтед»

00:00 «Вест Хэм Юнайтед» – «Ньюкасл Юнайтед»

Ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувлари тарихи:

«Кристал Пэлас» – «Саутгемптон»

Ушбу жамоалар барча мусобақаларда 77 бор ўзаро баҳс олиб борган.

Ана шу учрашувларнинг 27 тасида «Кристал Пэлас», 35 тасида «Саутгемптон» ғалаба қозонган, 15 та баҳсда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати 82/100

«Кристал Пэлас»нинг «Саутгемптон» устидан қозонган энг йирик ғалабаси — 4:1.

«Саутгемптон»нинг «Кристал Пэлас» устидан қозонган энг йирик ғалабаси — 6:0.

«Ливерпуль» – «Лидс Юнайтед»

Ушбу жамоалар барча мусобақаларда 115 бор ўзаро баҳс олиб борган.

Ана шу учрашувларнинг 58 тасида «Ливерпуль», 27 тасида «Ливерпуль​» ғалаба қозонган, 30 та баҳсда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати 184/112

«Ливерпуль»нинг «Лидс Юнайтед» устидан қозонган энг йирик ғалабаси — 5:0.

«Лидс Юнайтед»нинг «Ливерпуль» устидан қозонган энг йирик ғалабаси — 5:0.

«Вест Хэм Юнайтед» – «Ньюкасл Юнайтед»

Ушбу жамоалар барча мусобақаларда 135 бор ўзаро баҳс олиб борган.

Ана шу учрашувларнинг 42 тасида «Вест Хэм Юнайтед», 55 тасида «Ньюкасл Юнайтед» ғалаба қозонган, 38 та баҳсда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати 186/207

«Вест Хэм Юнайтед»нинг «Ньюкасл Юнайтед​» устидан қозонган энг йирик ғалабаси — 8:1.

«Нюкасл Юнайтед»нинг «Вест Хем Юнайтед» устидан қозонган энг йирик ғалабаси — 5:0.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?